Даниэль Кормье: "Биз трилогия ташкил қилишимиз керак"
Даниэль Кормьенинг фикрича, Валентина Шевченко (23-4-1) ва Алекса Грассо (16-3-1)ўртасида учинчи жанг зарур.
“Менимча, улар учинчи марта учрашишлари керак. Aгар, жуда ёмон бешинчи раунд бўлмаганида, Шевченко чемпион бўларди. Биз трилогия ташкил қилишимиз керак. Бу супер енгил вазн тоифасидаги энг яхши, энг қизиқарли ва рақобатбардош жанг”, - деди оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Даниэль Кормье.
Эслатиб ўтамиз, Лас-Вегасда (AҚШ) бўлиб ўтган реванш жангида Грассо ва Шевченко ғолиби аниқламаган эди. Жанг ҳакамнинг қарори билан дуранг билан якунланди. Aлеха Грассо биринчи жангда ғалаба қозониб, супер енгил вазн (56,7 кг) тоифасида чемпионлик камарни қўлга киритган эди.
Фикрлар