Даниэль Кормье ҳамюрти Дастин Порьенинг фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди
Америкалик машҳур ММА жангчиси, UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Даниэль Кормье ўз ҳамюрти Дастин Порьенинг фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Мен унинг кетишини хоҳламайман. У шундай қилиши кераклигига ишончим комил эмас. Дастин Порье ҳали катта жангларда қатнашиши мумкин. У ҳозирда ММА оламида жуда машҳур, шунинг учун у катта миқдорда пул ишлаш ва катта жангларда қатнашиш имкониятига эга. У эндигина 35 ёшда ва у яна узоқ йиллар ММА билан шуғулланиши мумкин. Балки у тез-тез жанг ўтказмаслиги мумкин, лекин тугатиши керак эмас. Чунки бу ердан кетсангиз, қайтиб келишнинг иложи бўлмаслиги мумкин”, — деди Кормье ўзининг YouTube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Порье ўтган ҳафта сўнггида россиялик Ислом Махачевга ютқазиб қўйган эди.
Фикрлар