Даниэле Де Росси:
Ads

"Рома" клубининг собиқ сардори Даниэле Де Росси Аргентиналик мухлислар футболга қаттиқ касал бўлишгани ва улар бу борада Римдаги мухлислардан кўра кучлироқлигини айтиб ўтди.

"Мен 36 йил битта шахарда яшадим. Шунинг учун, оилам билан бу ерга келишдан чўчидим. Лекин бу муҳимлигига ишончим бор эди. Бу қадам ташлаш, катта ёшли инсон учун катта қўрқув бўлди. Мен бу ерда кўриб турганларим, қарорим тўғри бўлганлигини исботламоқда. Шу сабаб, менга ортиқ хеч нарса керак эмас. Мен бу ерга футбол ўйнаш учун келдим. 20 йил давомида ақлбовар қилмас мухлислар орасида, 24 соат футбол деб яшайдиган футбол касаллари орасида яшадим. Римдагига нисбатан, хотиржамроқ жойга ёки футбол деб ақлдан озган инсонлар орасига бориш вариантлари бор эди. Мен иккинчи вариантни танладим ва ишондим. Бундай атмосферадан оилам ҳам завқ олади. Аргентина дунёда футболни деб ақлдан озган биринчи рақамли мамлакат," - деди Де Росси.

Эслатиб ўтамиз, Де Росси яқиндагина Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби билан шартнома тузган эди.

Минбар

Барча блоглар