Асосий мазмунга ўтиш

Даниил Ейбог 1500 метр масофада ҳам иштирок этади

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Шунингдек, у 500 метр масофада ҳам йўлланма соҳиби ҳисобланади

Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир лицензия қўшилди.

Халқаро конкичилар иттифоқи мусобақа дастурлари кесимида лицензиялар тақсимотини қайта амалга оширди ва унда ҳамюртимиз Даниил Ейбог 1500 метр масофада ҳам иштирок этиши тасдиқланди. 

Маълумот учун, Ейбогнинг мазкур масофадаги старти 14 феврал кунига белгиланган. Шунингдек, у 500 метр масофада ҳам йўлланма соҳиби ҳисобланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ