Данилу "Арсенал"га келиши мумкин

"Арсенал" "Порту" ярим ҳимоячиси Данилу Перейра хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

ESPN нашри хабарига кўра, лондонликлар 28 ёшли футболчининг мутасаддилари билан учрашиш ниятида. Ўз навбатида португалиялик футболчининг ўзи ҳам АПЛга ўтишга қарши эмас.

Данилунинг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунига етади. Унинг товон пули эса 60 миллион еврони ташкил қилади, бироқ молиявий муаммолар сабаб клуб уни 20 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!