Дания футболчилари 2 та гол урган ўйинда Англия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга чиқди (видое)
Европа чемпионатининг иккинчи ярим финал жуфтлигида Англия ва Дания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва шиддатли кечган ўйин 2:1 ҳисобида инглизларнинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни учрашувда ҳисобни Дания терма жамоаси аъзоси Миккель Дамсгор (30') очди, аммо орадан 9 дақиқа ўтиб Симон Кьер (39' автогол) ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Ўйиннинг асосий бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунганач, ҳакам қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. 104-дақиқада Харри Кейн катта саҳнага чиқди ва Англияни финалга олиб чиққан голга муаллифлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар