Дарвозабон гол урган ўйинда "Атлетико" ғалабани илиб кетди
Испания Ла Лигаси 19-тури ўтказилмоқда. Турнир жадвали пешқадами "Атлетико" "Эйбар" майдонига сафар қилди. Учрашув мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Дастлаб, майдон эгалари 12-дақиқада ҳисобни очди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтини "Эйбар" дарвозабони Марко Дмитрович аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик бу голга "матрасчилар" Суареснинг дубли эвазига жавоб қайтарди. Биринчи тайм сўнгида тарози паллаларини тенглаштирган Суарес 89-дақиқада ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, мадридликлар очколари 44 тага етди ва улар энг яқин таъқибчисини 7 очкога ортда қолдирмоқда. Камбэк қурбонига айланган "Эйбар" 15-поғонада жойлашган.
Фикрлар