Дарвозада туриб ҳам рекорд ўрнатиш мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия миллий терма жамоаси асосий дарвозабони Жордан Пикфорд жаҳон чемпионатларида ўтказилган ўйинлар сони бўйича мамлакат рекордини такрорлашга жуда яқинлашди.

England Football нашри маълумотига кўра, Мексикага қарши ўтказилган жаҳон чемпионатининг 1/8 финал баҳси Пикфорд учун мундиаллардаги 17-ўйин бўлди. Шу тариқа у Англия афсонаси Питер Шилтоннинг натижасига тенглашди. Шилтон 1982, 1986 ва 1990 йилги мундиалларда иштирок этган.

Пикфорд жаҳон чемпионатларидаги илк баҳсини 2018 йил Россиядаги мундиалда ўтказган ва терма жамоанинг ярим финалга етиб боришига ёрдам берган. Жордан 2022 йили қабардаги мундиалда иштирок этган. Энди эса Томас Тухель ишончини оқлаган ҳолда  АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги мусобақада ҳам Англиянинг асосий дарвозабони сифатида майдонга тушмоқда.

Мексикага қарши учрашув унинг Англия терма жамоаси сафида йирик халқаро турнирлардаги кетма-кет 29-ўйини бўлди.

Бу кўрсаткич бўйича Пикфорд ва Шилтондан кейинги ўринда жамоа сардори Ҳарри Кейн (16 ўйин) бормоқда. Маркус Рэшфорд ҳамда Жон Стоунз ҳисобида эса 15 тадан мундиал ўйини мавжуд.

Англия чорак финал йўлланмаси учун Норвегия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!