Дарья Гаврилова қийин ўйинда зафар қучди
Австралиялик теннисчи Дарья Гаврилова "Internationaux de Strasbourg" турнирининг иккинчи даврасига йўл олди.
У мусобақанинг илк босқичида америкалик Женнифер Брэдига қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Дарья рақибини ҳар иккала сетда тай-брекда мағлубиятга учратди.
Энди Страсбург шаҳрида ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида Гаврилова ҳамюрти Саманта Стосур билан рақобатлашади.
Фикрлар