Дарья Касаткина: Энг муҳими у соқол ўстирган бўлиши шарт!

Россиялик теннисчи Дарья Касаткина ўзининг шахсий ҳаёти ва унинг орзусидаги йигит қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.

"Менинг ҳаётимда ҳеч ким йўқ ва менинг юрагим бўш. Мен кутаётган "шаҳзода" энг аввало, кулдириш ва кулишни билиши лозим. Бу 90 фоиз қизларга ёқади. Нима мен зерикарли одам билан яшашим керакми?

Шунингдек, у ишончли бўлиши шарт. Тўғри ишончли деган сўзнинг маъноси кўп. Унинг ҳаётида мен ва менинг ҳаётимда у бўлиши керак. Мен эса бундай инсонни ишончли дейман. Тўғри у қандайдир қизлар билан гаплашиши мумкин, лекин, улар фақатгина унинг дўстлари бўлади. Муносабат эркин бўлиши шарт. 

Энг муҳими у соқол ўстирган бўлиши шарт!", – дейди Касаткина.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)