Дастан Сатпаев Раҳмоналиев ўйнаган учрашувни кўриш учун "Олд Траффорд"га борди
Қозоғистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Бёрнли» клуби форварди Дастан Сатпаев Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичидан ўрин олган учрашувни жонли томоша қилди.
Мусобақанинг биринчи тури доирасида ўтказилган учрашувда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида Озарбайжоннинг «Сабах» жамоасини қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Умарали Раҳмоналиев ва Қозоғистон терма жамоаси дарвозабони Стас Покатилов асосий таркибда майдонга тушган «Сабах» кучли рақибга йирик ҳисобда мағлуб бўлди — 0:4.
Дастан Сатпаев ҳозирча жароҳати сабаб майдондан ташқари қолмоқда. Қозоғистонлик футболчининг сафга қайтиши октябрь ойидаги халқаро танаффусдан сўнг кутилмоқда.

Фикрлар