Дастин Штольцфус - Нурсултон Рўзибоев. Машҳур сайтлар жанг натижасини тахмин қилди

  • 17 май, 20:16
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 17 дан 18 майга ўтар кечаси соат 01:00 (Ўзбекистон вақти билан) "UFC Fight Night 256" турнири старт олади. Эътиборлиси, унда ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев ва мебонлар вакили Дастин Штольцфус ўзаро кураш олиб боради.

Tecno

Бир неча машҳур сайтлар ушбу жангнинг тахминий натижасини эълон қилди.

"MMA Fighting" нашри: Рўзибоев Штольцфусни партерга олиб ўтади ва ўша ерда зарбалар ёғдириб, нокаут қилади ёки сабмишн орқали таслим этади. 

"The Stat Zone" нашри: Рўзибоев Брунно Феррейрани 77 сонияда нокаутга учратди, Штольцфус эса Феррейрадан нокаут бўлган эди. Шу боис бу баҳсда катта эҳтимол билан Нурсултон муддатдан аввал ғалаба қозонади.

"Clutch Points" нашри: Дастин эрта назоратни қўлга кирита олмаса, кучли зарбага эга Рўзибоев жангни эрта якунлайди.

"Sports.uz" сайти ушбу беллашувда Нурсултон Рўзибоев муддатдан аввал ғалаба қозонишини тахмин қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!