Давид Алаба мавсум якунида “Реал”ни тарк этади
Ҳимоячи Давид Алаба келаси мавсумдан бошлаб “Реал Мадрид” сафида ҳаракат қилмайди.
Мадрид клуби расмий сайти орқали австриялик футболчи билан хайрлашишини маълум қилди. 33 ёшли ҳимоячининг “қироллик клуби” билан тузган шартномаси якунланмоқда ва томонлар уни узайтирмасликка қарор қилди.
Шу тариқа, Алаба эркин агент мақомини олади ва исталган жамоага текинга ўтиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, футболчи 2021 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Шу вақт давомида у мадридликлар сафида 131 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 9 та ассист қайд этган

Фикрлар