Давид Бенвидес навбатдаги жангини ўтказади ёхуд ўзбек боксчисида имкониятлар пайдо бўлмоқда

Супер ўрта вазн (76кг)  тоифасида WBC чемпиони Давид Бенавидес 15 август куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Жаҳонга машҳур “Show Time”  канали транслация қиладиган бокс кечасида Бенавидес Алексис Ангулога қарши рингга кўтарилади. Бенавидеснинг промоутери Сампсон Левковичнинг маълумотига кўра, Давид Бенавидес ( 22-0, 19 КО) чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қила олса, кейинги жангини WBC  йўналишида мажбурий даъвогар туркиялик Авни Йилдиримга(21-1, 12 КО) қарши ўтказади.

Биз учун аҳамиятли жиҳати ушбу вазнда Авни Йилдирим рейтингда биринчи ўринда, WBC Silver камари соҳиби ҳисобланувчи ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров (13-0, 5КО) иккинчи ўринда бормоқда. Агар, Бенавидес ва Йилдирим ўзаро жанг ўтказиб, Азизбек ҳам бу жангга қадар муваффақиятини давом эттирса, ўз-ўзидан юртдошимизнинг WBC камари учун мажбурий даъвогар бўлиш эҳтимоли ошади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!