Давид де Хеага бадавлат клубдан иш чиқди
“Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси тугаган Давид де Хеа ёзги трансферлар вақтида ўзига бошқа жамоа топа олмади.
Ярим йил ишсиз юрган дарвозабон яна футболга қайтиш арафасида турибди. Таниқли журналист Экрем Конур испаниялик посбонга Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан ҳисобланган “Ньюкасл” иш беришга тайёрлигини маълум қилди.
Манбага кўра, “қарғалар” тез орада 33 ёшли дарвозабонга шартнома таклиф қилади.
Давид де Хеа илгари “Атлетико” ва “Манчестер Юнайтед”нинг асосий посбони бўлган. Бундан ташқари узоқ муддат давомида Испания терма жамоасининг ҳам биринчи рақамли дарвозабони эди.
Фикрлар