Давид Луиз: "Челси"дан кетишим "Арсенал"га ўтишимдан аввалроқ маълум бўлган

Бразилиялик ҳимоячи Давид Луиз қандай қилиб “Челси”дан “Арсенал”га ўтганини сўзлаб берди.

“Албатта, “Челси” доим менга ёққан. Мен фаолиятимни бошқа жойда давом эттириш ҳақида ўйлай бошладим, аммо тақдир менга “Челси”даги дўстларим билан учраштирганидан миннатдорман.

Жамоадан кетиш – бу менинг Лэмпард билан бўлган очиқ суҳбатимдан сўнг қабул қилган шахсий қарорим эди. Чунки, бизнинг келажак ҳақидаги фикрларимиз турлича эди ва шу боис мен бошқа йўлни танладим. Шуни айтишим лозимки, мен “Челси”дан кетишим ҳақида “Арсенал”дан таклиф тушмасидан аввал қарор қилиб бўлгандим. “Канонирлар” шундан бир неча кун ўтиб мен билан боғланишди.

“Арсенал” ҳам ажойиб жамоа ва шу боис мен иккиланмасдан рози бўлдим”, - дейди Луиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!