Давид Луиз фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин
"Арсенал" клуби ҳимоячиси Давид Луиз фаолиятини Россия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Sportski žurnal нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли бразилиялик футболчига "Зенит" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. У питерликлар сафида шартномаси якунланаётган ва жамоадан кетадиган “Челси”даги собиқ жамоадоши Бранислав Иванович ўрнини эгаллаши мумкин.
“Зенит” аллақачон бу борада “канонирлар” билан алоқага чиққан. Лекин, Луиз Россияга кетишга рози бўладими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.
Давид Луиз жорий мавсум “Арсенал” сафида 32 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар