Давид Райя: "Арсенал" бир нечта соврин учун кураша олади"
"Арсенал" дарвозабони Давид Райя жамоа бир нечта соврин учун кураша олишига ишонади.
Лондонликлар посбонидан жамоа бу мавсумда бир нечта кубоклар учун кураша оладими, деган савол сўралди.
"Ҳа, шундай деб ўйлайман. Менимча, таркибимиз жуда ҳам чуқур. Бизда кўп футболчилар бор ва уларнинг кўпчилиги 2–3, ҳатто 4 хил позицияда ўйнай олади.
Масалан, Мерино "Атлетико"га қарши ўйинда ҳужумчи сифатида майдонга тушди. У "саккизинчи рақам" ҳам, "ўнинчи рақам" позицияларида ҳам ўйнай олади.
Бундай универсаллик бош мураббий учун катта ютуқ. У бу имкониятдан фойдаланиб, энг яхши натижани қўлга киритишга ҳаракат қиляпти. Ҳозирча ҳаммасидан мамнунман — таркиб кучлилиги жуда муҳим.
Бу машғулотлар ва ўйинларда ҳам рақобат муҳитини кучайтиради, чунки сен ҳар куни меҳнат қилмасанг, асосий таркибдаги жойингни йўқотишинг мумкин. Бу жамоада соғлом рақобат муҳитини яратади. Бу эса жуда муҳим ва барча футболчилар бунга қўшилади", — деди "канонирлар" дарвозабони Давид Райя.



Комментарии