Давид Силва АПЛ да ҳеч ким ўрната олмаган рекордни ўрнатди

Хабарингиз бор, кеча “Манчестер Сити” АПЛнинг 7-турида сафарда “Эвертон”га қарши баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни майдонга тушган “шаҳарликлар” сардори Давид Силва ўзининг премьер-лигадаги 200-ғалабасини қўлга киритди. Айтиш лозимки, у бунгача 289 та ўйинда майдонга тушган эди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра шу кунгача ҳеч бир футболчи АПЛда бу қадар кўп ўйинда ғалаба қозонмаган эди ва Силва бу борада яққол рекордчига айланиб олди.

Маълумот учун, 33 ёшли испаниялик футболчи “Манчестер Сити” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!