Давид Силва "Манчестер Сити"дан кетишини эълон қилди

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Давид Силва келаси мавсум якунлангач жамоадан кетишини маълум қилди.

“Бу мен учун клубдаги сўнгги мавсум бўлади. Менимча 10 етарли. Дастлаб “Манчестер Сити” раҳбарияти менга 2 йиллик шартнома таклиф қилишган эди, бироқ мен яна бир йил қолишни хоҳладим. Бу якунловчи давр бўлади. Менинг ҳам оилам бор ва мен уларга кўпроқ вақт ажратишни хоҳлайман”, - дейди 33 ёшли испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Силвани 2010 йил “Валенсия”дан 28, 75 млн евро эвазига сотиб олган эди. Ўтган давр мобайнида у жами 396та ўйинда майдонга тушди ва 71та гол ҳамда 129та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!