Давид Силва Шомуродовнинг собиқ устози ўрнатган рекордни йўққа чиқарди

"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Давид Силва жамоанинг собиқ футболчиси Валерий Карпинга тегишли бўлган клуб рекордини янгилади.

Гап шундаки, Силва “Сосьедад” сафида гол муаллифи бўлган энг кекса футболчига айланди. Ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Леванте"га қарши ўйинда 36 ёшу 118 кунлигида гол урди. Карпин эса 36 ёшу 59 кунлигида гол урган.

Силва жорий мавсумда “Реал Сосьедад” сафида барча турнирларда жами 29 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!