Давид Сильвани океан ортига чорлашмоқда

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Давид Сильва фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли испаниялик футболчига "Интер Майами" клуби қизиқиб қолган. Уни шахсан клуб хўжайини ҳисобланган Дэвид Бекхэм ўз жамоасида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Сильванинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу боис у океан ортига эркин агент сифатида йўл олиши мумкин.

У “Манчестер Сити” сафида 2010 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида 424 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 74 та гол ҳамда 137 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!