Давлетов "Насаф"га учралган мағлубият ҳақида нима дейди?

“Сурхон” – “Насаф” (0:1) ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил қилинган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида термизликлар бош мураббийи Февзи Давлетов саволларга жавоб қайтарди.

- Охирги иккита турда “Бунёдкор” ва “Динамо”га қарши ўйинларнинг биринчи бўлимида яхши ўйнагандик. Иккинчи бўлимда эса бироз оқсалаш бор эди. Бугун эса жамоамиз яхши ҳаракат қилди. Аммо натижадан қониқмадим.

- Олдин “Сурхон” натижага эришаётган пайтда чуқур ҳимояга ўтиб оларди. Бу ўйинда эса жамоа ташаббусга эгалик қилди ва биринчи рақам бўлиб ўйнади.

- Ҳа тан олиш керак, айрим футболчилар 100 фоиз даражада ўйинга киришиб кета олмадилар. Аммо шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, бугунги рақибимиз ҳам кучли эди. Улар ҳам шунга яраша яхши тактикани қўлладилар. Аммо олдинги учрашувларга нисбатан бугун иккала таймда ҳам тўпга эгалик қилиш бўйича яхши ҳаракат қилдик. Бизда ўйин сифати кучайган. Бироқ “Насаф” бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Битта хатоимиз эвазига рақиб гол урди. Уларда хато бўлганида эса биз гол уролмадик.

- Учрашув охирида пенальти белгиланмаган вазиятга нима дея оласиз?

- Бу ҳакамларнинг иши.

- Жамоа гарчи мағлуб бўлса-да, яхши ўйнади. Лекин якуний зарбани беришда футболчиларга нимадир етишмади?

- Аввало, мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Йигитларга ҳам меҳнатлари учун раҳмат. Ростдан ҳам бизда якуний паллада бироз етишмовчилик бўляпти. Аммо йигитлар ҳаракат қилишди. Қанотлар фаол бўлди. Ҳа, ҳужум борасида бироз захирамиз кенг эмас. Бироқ охирида бироз чарчоқ бўлди. Рақибимиз Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчиси эди. Улар араб клубларига қарши муносиб ўйнади.

- “Сурхон” иккинчи даврадан ўз майдонида ўйнайди, дейиляпти. Бу қанчалик рост?

- Рости, аниқ билмайман. Аммо ПФЛ барча текширувларни ўтказади ва умид қиламанки, иккинчи даврадан Термизга қайтамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!