Давор Шукер: Хорватия гуруҳда 1-ўрин олганидан мамнунмиз
Ads

Хорватия футбол иттифоқи президенти, миллий терманинг собиқ футболчиси Давор Шукер Хорватия термасининг ЖЧ–2018 турниридаги иштирокига ўз муносабатини билдирди.

“Гуруҳ босқичида максимал натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллаганимиздан мамнунмиз. Данияга қарши нимчорак финал ҳақида нима гапирганда, шуни айтиш мумкинки, бу плей-офф ва унда имкониятлар 50 га 50. Бизни қийин учрашув кутмоқда.

Данияликлар таркибида креатив футболчи – Кристиан Эриксен бор. У йўқ жойдан имконият ярата олади, шунингдек, уларни посбони Каспер Шмейхель кучли. Бизнинг эса жамоавий руҳиятимиз кучли. Йигитларимизга ишонаман ва кейинги босқичга чиқишимизга умид қиламан”, – деди Шукер.