Даврон Файзиев - Чемпионатларни давом эттириш тарафдорилиги, АПЛ раҳбарларининг қўрқуви ва Суперлига қачон бошланиши ҳақида

Юртимизда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин секин-аста юмшатилмоқда. Бирин-кетин вирусдан фориғ бўлган вилоятларда ҳаёт аввалгидек бўла бошлаяпти. Бу эса футбол баҳслари ҳам озгина вақтдан сўнг бошланиб қолишини англатади.

Айрим давлатлар лигаларни тўхтаган ҳолатида тугатмоқда, баъзилар мавсумни якунлаб қўймоқчи ваҳоказо. Хўш биздачи? Бизда бу жараён қандай кечади? Эндигина бошланган Суперлига маълум вақт мухлисларсиз ўтиши айтилди холос.

Қолгани тахминан қандай бўлишини билиш мақсадида мутахассисларга юзландик. ЎФА матбуот хизмати раҳбари ва “Футбол ТВ” телеканали шарҳловчиси Даврон Файзиев саволларимизга жавоб берди.

- Карантиндан кейин ўзбек ва хориж футболини қандай тасаввур қиласиз? Ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Бунақа қаттиқ стрессдан кейин футбол ҳам анча вақт ўзига кела олмайди. Бу биринчидан мухлисларга таъсир қилади. Чунки вирус ўзидан-ўзи камайиб қолмаяпти. Демак, ишқибозлар бирданига стадионда пайдо бўлиб қолмайди. Дастлаб мухлисларсиз футбол, томошабинларга рухсат берилганидан кейин маълум бир даражада чегирмалар қўлланилади. Хуллас мухлислик борасида футбол кўп нарса йўқотади ва яқин вақт ичида ўзига келиши қийин. Бу гап ҳам хориж, ҳам ўзбек футболига тегишли.

Лекин бу давр ўтиб кетади. Вақти келиб, биз биладиган, биз соғинган, мухлислар учун байрам тарзидаги футболга қайтамиз. Балки бунга бир йил вақт кетар. Майли унга қанча вақт талаб этилса ҳам. Лекин якунда одатий футболга қайтамиз.

Карантиндан кейинги Суперлига қандай бўлиши, ўзгаришлар, таклиф ва Ўзбекистон МТЖга плюс бўладиган жиҳат борасида – Бобур Акмалов

4861570110120

- Суперлигани энди қандай ўтказишни таклиф қиласиз?

- Ҳаммаси юртимиздаги вазиятга ва Ўзбекистон ҳукуматининг қарорларига боғлиқ. Яъни карантиннинг тугатилиши, оммавий, спорт тадбирларига рухсат берилишига. Биз таклиф билдиришимиз мумкин. Бироқ барчаси қонун доирасида қилинади. Шу боис бу борада тахмин қилмаган бўлардим.

Лекин ўйлашимча, вирус тарқалиши тўхтатилгандан сўнг маълум бир вақт ўтгач, машғулотларга клубларни қайтаргандан ҳолда бир ойдан кейин секин-секин мухлисларсиз ўйинлар бошланса керак. Европанинг баъзи бир давлатлари ана шундай режа тузмоқда.

- Европада футбол чемпионатларининг давом этиши кўпроқ пулга боғлиқми ёки чемпионни аниқлашга?

- Бунда ҳар битта чемпионат индивидуаль ёндошади. Масалан, Италияда чемпионни аниқлаш ва ўйинлар ўтказиш керак. Ҳозир мана шу жойда А серияни тугатиб туриб, чемпион аниқланса, айрим клубларнинг катта эътирозига сабаб бўлади. Шунинг учун Италия бошқа лигалардан кўра дейлик, Франция, Германия, Англия каби яққол лидери борлардан фарқли равишда мавсумни давом эттирмоқчи. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Франция, Нидерландия, Бельгия шошди. Озгина кутганда, билки вазият ижобий ҳал этиларди. Бироқ улар ички биринчиликни тақа-тақ тўхтатишга қарор қилишди. Италия эса аксинча, А серияни давом эттиришга биринчи қадамларни ташламоқда. Индивидуаль машғулотлар базада, майдонда қилиш мумкин деган қарорлар чиқмоқда. Шунинг учун бу чемпионни аниқлашга ҳам боғлиқ.

Лекин айрим лигаларнинг шартномалари бор. Катта пул йўқотади. Айниқса АПЛ. Гарчи Англия биринчиликни ҳозир тўхтатиб, “Ливерпул”ни чемпион, деб эълон қилса ҳеч ким эътироз билдирмаса-да, инглизлар мавсумни давом эттириш ниятлари бор. Улар бу борада режа тузишган. Негаки, Англияда чемпионатларнинг давом этиши пулга боғлиқ. АПЛ раҳбарлари катта пул йўқотишдан чўчишса керак.

“Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаев футболдаги мавжуд қоидадан норози, уни бекор қилиш тарафдори

6051581192254

- Чемпионатларда чемпионни  қай тарзда аниқлаш керак, деб ҳисоблайсиз?

- Юқоридан айтиб ўтдим, ҳар бир лигада вазият турлича. Яъни бази чемпионатларда яққол етакчилар бор. Жамоалар ўртасидаги фарқ жуда катта. Ана шу биринчиликларда мавсумни тўтатиш керак бўлса, чемпион аниқланса тўғри бўлади. Бироқ тенгма-тенг ҳар битта позициялар учун кураш кечаётган чемпионатларни келган жойидан натижасини чиқариб қўйиш нотўғри. Вазиятга қараш керак. Шахсий фикримни айтсам, чемпионатларни давом эттирилишининг тарафдориман. Майли ўйинлар июль, августгача чўзилар, лекин мавсумни тугатиб қўйиш керак, деб ўйлайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
fc.navbahor
08/05/2020 22:08
Davron fayziev ancha kuchli sharxlovchi xar xolda sport tv dagilardan yaxshiroq fikrlariyam aniq tiniq
&
Rostgo'y
09/05/2020 13:35
Fikringizga 100% qushilaman xayrulla xamidov bn davron fayzihev normalni sharxlovchi