Даврон Файзиев: Акмал Мозговой, амплуаси ярим ҳимоячи, касби - Бензема

"Насаф" Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Ал-Садд" билан куч синашди. "Аждарлар" Қатар клубини 3:1 ҳисобида таслим этди.

Дастлаб 63-дақиқада Акмал Мозговой ҳисобни очди. 75-дақиқада Ҳусаин Норчаев ўйиндаги иккинчи мусобақадаги илк голини уришга эришди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Мозговой дублни расмийллаштирди. Беллашувга қўшиб берилган вақтда рақиби вакили Тобата фарқни биттага қисқартирди холос. Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида учрашув борасида фикр билдирди.

- "Насаф" ҳақида студияда ("Футбол ТВ" студияси назарда тутилмоқда) анча гапирдик. Жамоа сифатида яхшироқ дедик. Рақиб юлдузлари билан иши йўқ дедик. Қизил ортиқча, шундоқ ўз режаси билан ўйнагани яхшилигини айтдик.

Аммо натижа ўйлаганимиздан ҳам юқори бўлди. Шунчаки супер. Норчаев - келажак. Смайлагич "Насаф"га фақат у билан рақобат учун керак.

Акмал Мозговой, амплуаси ярим ҳимоячи, касби - Бензема.

Табриклайман "Насаф"чиларни!, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!