Даврон Файзиев: Ҳали мавсум бошланишга улгурмасдан хабар чиқди: ҳам қайғули, ҳам кулгили

Бир неча кун аввал "Боруссия" Дортмунд клуби сардори Марко Ройс уч ой аввал олган жароҳатидан ҳали ҳам соғаймагани ва у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқалди.

Ушбу воқеликка таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида антиқа муносабат билдирди.

- Ҳали мавсум бошланишга улгурмасдан Марко Ройснинг жароҳати ҳақидаги хабар чиқди. Ҳам қайғули, ҳам кулгили. “Биллур оёқ” эгалари орасидаги мутлоқ етакчи. Яқин таъқибчиси Усмон Дембеле ҳали фаол машқ ўтказмади шекилли, - деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!