Даврон Файзиев: “Реал” мухлисларига нима ёқмаяпти, ҳайронман
“SPORTS.uz ҳафтаси” кўрсатувида таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев “Реал”нинг охирги пайтлардаги натижаси ва Зинедин Зиданнинг клубдан кетиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
Зинедин Зидан эртага лавозимини тарк этиши мумкин
- “Реал” ЕЧЛни кетма-кет уч марта ютган пайтда ҳам мавсумнинг биринчи қисмини жуда ёмон ўйнаган. ПСЖ билан меҳмонда ютқазиш бу нормал ҳолат. Лекин йирик ҳисобдаги мағлубият “қироллик клуби”га мос эмас... Ўйлайманки, мадридликлар бу гуруҳдан чиқишади. ПСЖ ва “Брюгге”ни ҳам жавоб ўйинларида мағлубиятга учратиши мумкин.
Тушунмаяпман, нега ҳозирги ҳолатда Зидан жамоадан кетиши керак? Ла Лигада етакчилардан, одатда “Реал”нинг муваффақиятсизликлари параллель кетади, Испанияда ҳам мавсум бошини ёмон ўтказади. Мухлисларга нима ёқмаяпти, ҳайронман. ПСЖдан учралган мағлубият? Ҳозирги ПСЖга ҳамма ҳам ютқазиши мумкин. “Брюгге” билан дуранг? Бу энди жиддий масала. Барибир булар Зиданни кетказишга асос бўла олмайди.
Кучли жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмида очилади. Мадридликлар ҳудди шу ПСЖ билан чорак финалда ўйнасин, ўшанда баҳо берамиз.
Бугунги ПСЖ дахшатли жамоа. Ютқазиш уят эмас. “Реал” мухлислари йирик ҳисобдаги мағлубиятга чидай олмаётгандир. Аммо ўзлари орзу қилиб эришган мураббийни кетсин дейиш – адолатсизлик. Агар жамоа ЕЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса Флорентино Перес уни кетказиб юбориши мумкин. Чунки у бундай вазиятларда шошиб қолади. “Реал”нинг плей-оффга чиқа олмаслиги энг ёмон натижа бўлади. Лекин жамоа буни уддаласа керак, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар