Зинедин Зидан эртага лавозимини тарк этиши мумкин

Бугун "Реал" ЕЧЛ доирасида "Галатасарой" билан куч синашади. Ушбу беллашув Туркияда ўтказилади. Бу учрашувда мадридликлар устозининг тақдири ҳал бўлади. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар берди.

Нашрларда ёзилишича, "қироллик клуби" Туркияда имкониятни бой бериб қўйса Зинедин Зидан вазифасидан озод этилиши мумкин. Унинг ўрнини жамоанинг собиқ футболчиси Хаби Алонсо ёки хорижлик мураббий эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Галатасарой" - "Реал" ўйини Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!