Даврон Файзиев: Ташаббус “Пахтакор” тарафида бўлгандир, лекин биз...

“Пахтакор” – “Динамо” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Бугун мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этилди. Биз бугун “Пахтакор” жамоасига муносиб қаршилик кўрсатиш учун ташриф буюрган эдик. Лекин якунда айнан ушбу клуб ғалаба қозонди. Балки аксарият вазиятларда ташаббус “Пахтакор” тарафида бўлгандир, лекин бутун ўйин давомида биз ҳам муносиб ўйнашга интилдик. Фақат битта вазиятда йўл қўйилган эътиборсизлик оқибатида дастлабки голни ўтказиб юбордик ва шу якунда мағлубиятга олиб келди. Бу энди йигитлардаги тажриба билан боғлиқ. Рақибни ғалаба билан табриклайман ва уларга Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинда омад тилаб қоламан, - деди мутахассис.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!