Даврон Файзиев: "Тоттенхэм" - "Челси" ўйини кескин бурилишлардан иборат
Бугун Англия чемпионати 18-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Челси" учрашуви ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:30да бошланади. Ушбу баҳсни Даврон Файзиев шарҳлаб боради.
Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида ўйиндан олдинги фикрлари, бу учрашувнинг аҳамияти борасида сўз юритди.
- Сизни билмадиму, лекин менда Жозе Моуриньо ишлаган клублари эсланганда барибир биринчи бўлиб "Челси" кўз олдимга келади. Қандайдир бир-бирига мос эди улар. Айниқса, иккисида ҳам кескин кўтарилиш даврига тўғри келган биринчи муносабатлар пайтида. Вақт ўтди. Улар ўзгарди. Айланиб келиб Лондон дербисида Моуриньо "Челси"га қарши ўйнайдиган бўлди. Бу ўйин ана шундай кескин бурилишлардан иборат. "Тоттенхэм"да супер-кучайиш кузатилмоқда, яна битта ютса кучли тўртликда бўлади. "Челси"да эса бунинг акси. Лэмпард ҳамон созлаш ишлари билан банд, охирги ва энг муҳим функция қолди - барқарорлик! Бу учрашувга “устоз-шогирд баҳси” деб таъриф берса ҳам бўлади. Моуриньо собиқ клубларига ўз майдонида ютқазмаган экан. Демак, "Тоттенхэм" - "Челси" дербисини биргаликда кузатамиз, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар