Даврон Файзиевнинг "Эл класико"дан олдинги фикрлари

Хабарингиз бор, бугун Испания чемпионати 10-туридан қолдирилган "Барселона" - "Реал" учрашуви ўтказилади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Беллашув олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди:

- "Эл класико" бу икки буюк клуб қарама-қаршилиги бўлиш билан бирга, катта шахслар тўқнашуви ҳамдир. Охиргиларидан эслайдиган бўлсак,

РОНАЛДУ - МЕССИ,

Гвардиола - Моуринью,

Рамос - Пике,

Роналдиньо - Зидан,

Касильяс - Вальдес...

ва яна кўплаб дуэллар. Лекин мен учун Класиконинг ҳақиқий тимсоли мана шу фотолардаги икки афсона. Улар ушбу клубларнинг асл руҳияти ва ғурурини ўзида акс эттириш билан бирга, ҳурмат ҳаммасидан устун эканлигини исботлашган.

Пуйоль ҳамда Рауль садоқат ва адолат рамзлари, бугунги ўйин тугагач уларнинг даражасида бўлинг, дўстлар. Ютсангиз ҳам, ютқазсангиз ҳам, - дея ёзиб қолдирди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!