Даяна Ястремская франциялик теннисчини қийнади

Франциянинг Страсбург шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилган мусобақада украиналик Даяна Ястремскаяга тенг келадиган теннисчи топилмади.
 
Даяна ушбу турнирнинг финал босқичида мезбонлар вакили Каролин Гарсия устида уч сетда, 6:4, 5:7, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа бош совринга эга чиққан Ястремская ўз ҳисобида 34,677 евро пул мукофоти ва 280 рейтинг очкосини қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!