Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Де Брёйнега МЛСнинг 3 гранди харидор

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Кевин де Брёйнега бир нечта АҚШ клублари қизиқмоқда ва у фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

Бельгия терма жамоаси собиқ етакчиси Кевин де Брёйне яна бир бор трансфер хабарлари марказида. Таҗрибали хавбекнинг фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Футбол инсайдера Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, 35 ёшли ярим ҳимоячига бир вақтнинг ўзида бир нечта МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, «Интер Майами», «Сан-Диего» ва «Чикаго Файр» де Брёйне билан шартнома тузиш имкониятини ўрганаётгани айтилмоқда.

Ҳозирча Кевин де Брёйне Италиянинг «Наполи» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда А Серия баҳсларида бельгиялик футболчи «Наполи» таркибида бешта учрашувда майдонга тушди. Шу вақт ичида де Брёйне бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва яна бир голга ассистентлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ