
Де Брюйне Европа клублари таклифларини кўриб чиқади
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне жорий мавсум якунлангач клубни тарки этишини маълум қилди.
Бельгиялик юлдузга асосий даъвогарлар Саудия Арабистони чемпионати вакиллари ҳисобланади, аммо ярим ҳимоячи Европада қолиши мумкин. Журналист Пол Херст хабар беришича, 33 ёшли футболчи якуний қарор қабул қилишдан олдин Европа клубларининг барча таклифларини кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Кевин Де Брюйне 2015 йилдан буён "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Тажрибали футболчи бунга қардар "Вольффсбург", "Челси", "Вердер" ва "Генк" клубларида тўп сурган.
Фикрлар