Де Брюйне ва яна 8 нафар юлдуз Африка терма жамоаларида ўйнаши мумкин эди...

Европанинг бир неча машҳур футболчилари отаси ёки онаси томонидан Африкага боғлиқлик жойи бор экани аниқланди. Хусусан, “Манчестер Сити”нинг бельгиялик легионери Кевин Де Брюйне Африка Миллатлар лигасининг саралаш турнирида Бурунди миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имкони эга эди.

Чунки Кевиннинг онаси айнан мана шу мамлакатда туғилган.

ESPN экспертлари келиб чиқиши Африкага бориб тақаладиган ва қайси мамлакат терма жамоасида ўйнаш имкони бўлган юлдузлар рўйхатини тузди.

Коди Гакпо (отаси томонидан Гана терма жамоасида ўйнаши мумкин эди).

Росс Баркли (отаси томонидан Нигерия терма жамоасида ўйнаши мумкин эди).

Вильям Салиба (онаси томонидан Камерун терма жамоасида ўйнаши мумкин эди).

Серж Гнабри (отаси томонидан Кот-д'Ивуар терма жамоасида ўйнаши мумкин эди).

Букайо Сака (ота-онаси томонидан Нигерия терма жамоасида ўйнаши мумкин эди).

Карим Бензема (ота-онаси томонидан Жазоир терма жамоасида ўйнаши мумкин эди).

Лерой Сане (отаси томонидан Сенегал терма жамоасида ўйнаши мумкин эди).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!