Де ла Фуэнте Моуриньонинг “Реал”га келишига муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жозе Моуриньонинг келаси мавсумдан “Реал” га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан ўз фикрини билдириб ўтди.

"Моуриньо "Реал" учун ечим бўладими-йўқми, билмайман, лекин у ажойиб мураббий", - деди Де ла Фуэнте.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилга қадар Мадрид клубини бошқарган. У шу вақт ичида клуб билан Испания Ла Лигаси, мамлакат кубоги ҳамда Суперкубогига эга чиққанди. Ҳозирда мутахассис Лиссабоннинг “Бенфика” клубини бошқармоқда. ОАВ хабарларига кўра, клуб рахбарияти уни “Реал” га кўчиб ўтишига қаршилик билдирмаган.

 

Азизхон Абдувалиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!