Де Ла Хоя: "Головкин Aльварес билан жанг қилиш ҳуқуқига эга бўлиши керак"

  • 12 сентябрь, 2019, 14:43
  • 0
  • Бокс

WBC ва WBA чемпиони Саул Aльвареснинг промоутери Оскар де Ла Хоя, Геннадий Головкиннинг  мексикалик боксчи билан учинчи жанг қилиш учун имконият ҳосил қилиш керак деган фикрни билдирди.

"Головкин яна Aльварес билан жанг ўтказиш ҳуқуқига эга бўлиши керак. Саулда кўплаб вариантлар бор. Головкин эса зинапоядаги навбатини кутиш керак. Ишончим комилки, агар у муваффақиятини давом эттирса, учинчи жанг албатта содир бўлади", - деди Де Ла Хоя.

Головкин ва Aльварес ўртасида икки маротаба жанг ўтказилган. Биринчи жангда дуранг қайд этилган бўлса, иккинчисида, Саул ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!