Де Лигт "Барселона"га рад жавобини берди
"Аякс" клуби ҳимоячиси Маттайс де Лигт "Барселона"нинг таклифини рад этди. Cadena Ser нашри тарқатган хабарга кўра клублар ўзаро келишувга эришишган. Бироқ, ПСЖ, "Ювентус" ва "Бавария" клублари 19 ёшли голландиялик футболчи кўпроқ маош ваъда қилишмоқда.
Хатто “Барселона” президенти Хосеп Бартомеунинг шахсан аралашуви ҳам вазиятни ўзгартира олмади. Де Лигтнинг сўзларига кўра унинг қарашлари агенти Мино Райоланики билан бир хил. Шу боис, унинг трансферида агентнинг роли ҳал қилувчи аҳамият касб этади.
Фикрлар