Де Лигт бугун "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтади

Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Маттайс де Лигт бугун "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга учиб кетади. Бу ҳақда Football-Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли голландиялик футболчи “кекса синьора” билан шахсий келишувга эришган. Таъкидлаш керакки, А Серия чемпиони унинг трансфери учун амстердамликларга 65 млн евро тўлашади.

Эслатиб ўтамиз, де Лигт учун ПСЖ ва "Барселона" каби жамоалар ҳам кураш олиб боришди. Бироқ, якунда у "Ювентус"га насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!