Де Лигт Чемпионлар лигаси ярим финалида гол урган энг ёш футболчилар тўртлигига кирди

Хабарингиз бор “Аякс” айни дамда Амстердамда ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳси доирасида “Тоттенхэм”ни қабул қилмоқда ва биринчи бўлимда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.Мезбонларнинг учрашувдаги дастлабки голига Маттейс де Лигт муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, айни дамда 19 ёш 269 кунлик бўлган де Лигт Чемпионлар лигаси ярим финалида гол урган тўртинчи энг ёш футболчилар рўйхатида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

ЕЧЛ ярим финалида ундан фақатгина Нордин Вотер ("Аякс", 1996), Обафеми Мартинс ("Интер", 2003) ва Килиан Мбаппе ("Монако", 2017) ёшроқ пайтида гол урган.

Эслатиб ўтамиз, де Лигт учун ҳозирда "Барселона", ПСЖ, "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" Мадрид клублари кураш олиб боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!