Де Лигт фаолиятини қаерда давом эттириши мумкин?
Амстердамнинг "Аякс" клуби спорт директори Эдвин ван дер Сар жамоа сардори Маттайс де Лигт фаолиятини қаерда давом эттириши масаласида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Менимча у Англия ёки Испанияда ўйнаса керак. Барчаси у “Аякс” сафида сўнгги учрашувларини ўтказаётганидан далолат бермоқда. У болалигидан шу ерда ва у гранд жамоага ўтишга лойиқ”, - дейди ван дер Сар.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ де Лигтга “Барселона”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, 19 ёшли голландиялик ҳимоячи жорий мавсум “Аякс” сафида жами 55та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 7та гол уришга эришди.
Фикрлар