Де Лигт нега "Барселона"ни эмас "Ювентус"ни танлади?

Голландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг нега "Барселона"га эмас "Ювентус"га ўтгани маълум бўлди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра де Лигт ёзда Багам оролларида ҳордиқ чиқараётган пайтда у жойлашган меҳмонхонага қўшни меҳмонхонада каталонияликлар ҳимоячиси Жерар Пике ҳам дам олаётган бўлган. Голландиялик иқтидор эгаси испаниялик футболчи билан суҳбатлашган ва у Пикенинг ўзига нисбатан қилган муносабатидан жаҳли чиққан. Шу боис у “кўк-анор ранглилар”нинг таклифини рад этган.

Эслатиб ўтамиз, де Лигт жорий ёз 85,5 млн эвазига “Аякс”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган эди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!