Де Лигт қайси жамоага ўтиши керак?

MD нашри "Аякс" ҳимоячиси Маттайс де Лигт учун энг муносиб жамоани аниқлаш мақсалида мухлислар ўртасида махсус сўровнома ўтказди.

Якуний натижаларга кўра 29% ишқибоз 19 ёшли голландиялик футболчини "Барселона"га ўтиши керак деб ҳисоблашини маълум қилган. 24%  мухлис эса уни "Манчестер Сити"да кўришни хоҳлайди.

Кейинги ўринларда эса "Ювентус", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари эгаллашди. Улар сўровномада 6% атрофида овоз олишди.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 55та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У амстердамликлар сафида бу мавсум Голландия кубоги ва чемпионатида ғолиб бўлди. ЕЧЛда эса ярим финалга қадар етиб бора олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!