Де Лигт "Ювентус" билан келишиб олди
"Аякс" ҳимоячиси Маттайс де Лигт "Ювентус" клуби билан шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли голландиялик футболчи хатто туринликлар устози Маурицио Сарри билан ҳам гаплашиб олган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” футболчининг трансфери масалаисда “Аякс” билан келишувга эриша олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, де Лигт ўтган мавсум Голландия чемпионатида 33та ўйинда иштирок этди ва 3та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар