Де Лигтнинг "Барселона"га трансфери барбод бўлиши мумкин

  • 10 май, 2019, 18:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Амстердамнинг "Аякс" клуби ҳимоячиси Матейс де Лигт мавсумлар оралиғида "Барселона"га ўтмаслиги мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра клублар аллақачон 19 ёшли голландиялик футболчининг трансфери масаласида келишувга эришиб бўлишган. Трансфер қиймати эса 70 млн еврога баҳоланган. Бироқ, футболчининг агенти ушбу трансфердан 20% миқдорда улуш талаб қилмоқда. Бу эса 14 млн евро дегенидир. “Аякс” ўзига соф 70 млн евро қолишини хоҳламоқда. Шунинг учун улар янада яхшироқ таклифни кутишмоқда.

Таъкидлаш керакки, одатда агентларнинг хизмати 10% дан ортиқ бўлмайди.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 53та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!