Де Лигтнинг "Ювентус" билан имзоланадиган шартномасида уни муддатидан аввал бекор қилиш банди бўлади
Туриннинг "Ювентус" клуби яқин кунлар ичида "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг трансферини эълон қилади.
Sky Sports Italia нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли голландиялик футболчининг “кекса синьора” билан имзолайдиган шартномасида уни муддатидан аввал бекор қилиш ҳақида банд мавжуд. Унинг товон пули эса 150 млн евро этиб белгиланади.
Маълумотларга қараганда бу де Лигтнинг келажакда “Барселона”га ўтиши мумкинлиги билан боғлиқ. Боиси, у барибир каталонияликлар сафида ўйнамоқчи. Унинг “Ювентус”га ўтиши эса баъзи бир молиявий сабабларга кўра амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, де Лигт “Ювентус” билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 12 млн евро маош олади.
Фикрлар