Де Пауль: “Футболчилар олтин қафасда яшайдилар”
“Атлетико Мадрид” ярим ҳимоячиси Родриго Де Пауль футболчилар ҳаёти ҳақида гапирди.
“Футболчилар олтин қафасда яшайдилар. Сизда жуда кўп нарса бор, лекин ҳар доим ҳам улардан завқлана олмайсиз. Футбол сизнинг ҳаётингиз ўзингиз хоҳлаган жойда бўлишингизга имкон бермайди.
Ҳаётингиздаги энг қимматли нарса бу вақтдир. Туғилган кунимни охирги марта онам, акаларим ва дўстларим билан нишонлаганимга ўн йил бўлди.
Ҳар бир инсон одатда йигирма ёшга тўлган вақтни қизиқарли ўтказади. Лекин менинг ҳаётимда бу босқич бўлмаган, мен уни соғиндим. Энди мен дам олишни хоҳлайман, барча дўстларимнинг фарзандлари ва оилалари бор",-деди Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси LUZU TV каналига берган интервюда.
Фикрлар