Де Росси 26 май куни "Рома"даги сўнгги учрашувини ўтказади (видео)

"Рома" ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси мавсум якунлангач жамоадан кетади.

Римликлар расмий сайтининг хабар беришича 26 май куни бўлиб ўтадиган А Сериянинг 38-туридан ўрин олган "Рома" - "Парма" баҳси 35 ёшли италиялик футболчи учун “бўрилар” сафидаги сўнгги ўйин бўлади.

Таъкидлаш керакки, Де Росси “Рома”дан кетгач футболчилик фаолиятини якунлайдими ёки бошқа жамоага ўтадими, бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Де Росси 2000 йилдан буён “Рома” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида римликлар сафида жами 614та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 63та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!