Де Росси А Серияда қолишга қарор қилди

  • 24 июнь, 2019, 10:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик машҳур ярим ҳимоячи Даниэле де Росси фаолиятини Италия А Сериясида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, 35 ёшли футболчида “Бока Хуниорс” ёки МЛС клубларидан бирига ўтиш имконияти бор эди. Бироқ, у  А Серияда қолишни танлади.

Де Росси 27 июнь куни таътилдан қайтади ва шундан сўнг ўзига қизиқиш билдираётган италян клублари билан музокараларни бошлайди. Айтиш лозимки, у янги жамоаси билан фақат 1 йиллик шартнома имзоламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Де Росси узоқ йиллардан буён “Рома” сафида тўп суриб келаётган эди. Бироқ, римликлар у билан шартномани узайтиришни хоҳлашмади. У айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
SKIPPER
24/06/2019 11:05
XOZIR KIMXAM OLARDI BU DE ROSSINI FIZICHISKIY TUGAGAN UYINCHIKU LEKIN BIZNI UZBEK FUTBOLIGA YARIDI ????????????????????